Қозоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар ўзбекистонлик вафот этган

Фото: Иллюстратив фото
2022 йил 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган «Алмата-Екатринбург» автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва «Меrcеdеs-Benz Sprinter» йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.
ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг