Қозоғистонлик тадбиркор «Қайрат» «Реал»ни ютса, ҳар бир футболчига машина совға қилмоқчи
Қозоғистонлик тадбиркор Турсенгали Алагузов маҳаллий «Қайрат» жамоаси «Реал Мадрид»га қарши ўйинда ғалаба қозонса, майдонга тушган ҳар бир футболчига янги автомобиль совға қилишини айтди.
У бу ҳақда видеомурожаат орқали маълум қилди. Видеони бизнесменнинг рафиқаси, продюсер Баян Алагузова Instagram саҳифасида эълон қилган.

«Севимли «Қайрат» ва «Реал Мадрид» ўйини 10 кундан сўнг бўлиб ўтади. Шунинг учун мен, республика ватанпарвари сифатида ва туғилган куним арафасида, агар «Қайрат» ғалаба қозонса, майдонга тушган ҳар бир ўйинчига автомобиль совға қилишга ваъда бераман», деди Алагузов
Маълумот учун «Қайрат» Чемпионлар Лигаси 2025/26 йилги мавсумининг гуруҳ босқичида илк баҳсни сафарда «Спортинг» (Лиссабон)га қарши ўтказиб, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Қайрат» кейинги ўйинини 30 сентябрь куни «Реал Мадрид»га қарши Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг