Қозоғистонда қаровсиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллик ходимлари ушбу болаларнинг тез ва хавфсиз Ватанга қайтишини таъминлаш мақсадида барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирган. Болаларга Ўзбекистон ИИВ ва ССВ ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Айни пайтда улар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Болалардан 8 нафари яқин кунларда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олади ва у ерда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тайёрланган оила аъзолари ҳамда яқин қариндошларига топширилади.
Агентлик маълумотларига кўра, ўтган уч ойда хориждан ватанга қайтарилган болалар сони 31 нафарни ташкил қилган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.
Таъкидланишича, яқин кунларда Санкт-Петербургдан 10 нафардан ортиқ болалардан иборат гуруҳ ҳам Ўзбекистонга қайтарилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг