Қозоғистонда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

15:17 16 Август 2025 Жамият
255 0

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбонига айланган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, С.Д. Қозоғистон ҳудудида оғир шароитда қолган ва одам савдосидан азият чеккани учун Ўзбекистонга қайтаришларида ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон дипломатлари ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жабрланувчи нопок кимсалар қўлидан озод қилинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди.

С.Д. юртимизда 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган «Ватанга қайтариш» инсонпарварлик тадбирлари доирасида 11 август куни Олмаота–Тошкент йўналишидаги рейс билан Ўзбекистонга етиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?