Қўштепалик томорқачи 3 миллиард сўмдан ортиқ даромад олишни режалаштирмоқда

11:18 14 Март 2025 Жамият
130 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўштепа туманининг «Сармозор» маҳалласида истиқомат қилувчи миришкор Ғолибжон Ғозиев бундан икки йил олдин 25 сотих майдонда интенсив технологиялар ёрдамида иссиқхона ташкил этган эди. Ўтган қисқа даврда соф даромад ҳисобига иссиқхона кенгайиб, ҳозирги кунда 2 гектарга етди.

Айни пайтда илғор томорқачи 40 нафар маҳалладошини ёнига олиб, уларни мавсумий ва доимий иш ўрни билан таъминлаган.

— Бу йил иссиқхонанинг бир гектарига 25 минг туп помидор кўчатлари экилган бўлиб, ўртача 50-60 тонна ҳосилдан 1,5-2 миллиард сўм даромад олишни мақсад қилганмиз, — дейди Ғ. Ғозиев. — Бугунги кунда бир гектар майдонда пишиб етилган бодринг пешма-пеш харидорларга етказиб берилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, эртаки бодрингнинг даромади 1-1,4 миллиард сўмни ташкил этади.

Томорқачи тадбиркор яқин истиқболда фаолият кўламини янада кенгайтириш ҳамда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ниятида доимий изланиш ва ҳаракатда эканлиги эътиборга сазовордир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер