Қўриқлаш фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати юритилади — Қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар дастлаб “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб ўқишмоқда.
Қайд этилганидек, бугунги кунда қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилмаган, қўриқлаш фаолиятининг асосий принциплари қонун ҳужжатларида белгиланмаган, объектни, мулкни ва шахсни қўриқлаётган ходимлар томонидан давлат мажбурлов чораларини кўриш, кадрларни танлаш, тайёрлаш ва ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари қонун даражасидаги ҳужжат билан тартибга солинмаган. Бу, ўз навбатида, қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.
Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лоҳасида қўриқлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қўриқлаш фаолияти турлари, уни амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан қўриқлаш фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг қонуний асослари яратилади, қўриқлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва субъектларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизм шакллантирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг