Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш ҳамда икки томонлама алоқаларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Марказнинг Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суришдаги ўрни тобора ортиб бораётганини қайд этдилар.
Учрашувда таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларида алмашинувларни кенгайтириш, қўшма дастурларни йўлга қўйиш ҳамда амалий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида томонлар яқин алоқаларни давом эттириш, истиқболли лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш борасида келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг