Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида жазирама иссиқ сабаб боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туман ҳокимининг тегишли қарори билан шу йилнинг 16−18 июль кунлари об-ҳавонинг 40 даражадан юқори бўлиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 17−19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётганини маълум қилган эди.
Унга кўра, 17 июлда Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг