Қорақалпоғистондаги тўй кортежида 10 га яқин машина атайлаб тўқнаштирилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда тўй кортежида ҳайдовчилар йўл талашиб, машиналарни атай тўқнаштиргани акс этган видеолар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 июнь куни Кегейли туманида яшовчи 22 ёшли А.Н.нинг никоҳ тўйи ўтказилган. Тўй кортежидаги жами 9 та машина Нукус шаҳрида жойлашган «Кaravan saray» тўйхонасидан Кегейли туманига қараб ҳаракатланган.
Аниқланишича, фуқаро А.Н. тўй сайли бошланишидан олдин ким у ўтирган машина орқасидан биринчи бўлиб етиб борса, ўша ҳайдовчига 200 АҚШ доллар беришини ваъда қилган.
«Тўй сайлида қатнашган «Gentra»лар ҳайдовчилари кортеж Кегейли туманига етиб келгач, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, туманнинг Нурли қуёш кўчасида куёв ўтирган «Mercedes» ортидан йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган. Тўй сайлида иштирок этган 9 та машина жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳайдовчиларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий иш қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг