Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ва KamAZ тўқнашиб кетди
Коллаж: «UzNews»
Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ва KamAZ тўқнашиб кетди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 июль куни тахминан соат 16:09 да Бадай ва Беруний станциялари ўртасидаги 592-километрда, қўриқланмаган темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, KamAZ русумли юк машинаси йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермай, «Андижон-Қўнғирот» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган йўловчи поезди олдидан ўтиш жойини дарҳол кесиб ўтмоқчи бўлган, бироқ бунга улгурмаган.
Оқибатда тепловоз юк машинаси билан тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетган. Қайд этилишича, тўқнашув туфайли тан жароҳати олганлар йўқ.
«Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тезкор гуруҳ ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, темирйўлчилар ўз вақтида чора кўриб, поезднинг барча йўловчиларини 6 та автобусда Нукус ва Қўнғирот шаҳарларига жўнатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг