Қорақалпоғистонда чигит экиш бошланди
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида жорий йилги чигит экиш мавсуми бошланишига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Унда соҳага масъул ташкилотлар, пахта кластерлари корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев қатнашиб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор, берилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантиришга доир қарор ва фармонлар қабул қилиниб, шу асосда олдин бўлмаган янги имкониятлар ва имтиёзлар яратиб берилаётганини таъкидлади.
Ўтган қисқа даврда Қорақалпоғистонга қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган кўплаб техника ва агрегатлар олиб келиниб, бу, ўз навбатида, соҳани ривожлантиришга алоҳида суръат бағишлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар чигит экиш мавсумини сифатли ўтказиш, деҳқон ва фермерлар эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим вазифалар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шу тариқа нуроний оталар дуоси билан далага чигит экиш бошланди. Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида 100 минг гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилган. Мавсумни уюшқоқлик билан олиб бориш мақсадида 243 та отряд ташкил этилиб, уларга 15 мингдан ортиқ техника ва агрегатлар бириктирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг