Қорақалпоғистон энергетикларига 30 та замонавий электромобиль топширилди
Айни кунларда мамлакатимизда аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, тизим корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали ходимларига хизмат автотранспорт воситаларининг топширилаётгани ана шу ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.
Нукус шаҳрида хизмат автотранспортларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т. Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. Эрманов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р. Нуразизов иштирок этди.
Жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар қатнашган тадбирда сўзга чиққанлар соҳани замонавий техника ва тежамкор транспорт воситалари билан таъминлаш истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар.

Маросим давомида ҳудудий филиал тасарруфидаги шаҳар ва туман электр таъминоти бўлимлари учун юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган 30 та замонавий «Changan» русумли электромобил калитлари топширилди.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу янги транспорт воситалари электр тармоқларида профилактик назорат ишларини тизимли олиб бориш, айниқса, авария ҳолатлари юз берганда ҳудудларга тезкор етиб бориш имкониятини кенгайтиради. Бу эса тармоқдаги йўқотишларни камайтириш ва аҳоли хонадонларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ғайрат Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг