Қоракўл туман мудофаа ишлари бўлими янги бинода иш бошлади

11:03 10 Январь 2022 Жамият
955 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоро вилоят ҳарбий-маъмурий сектори ташаббуси билан Қоракўл туман мудофаа ишлари бўлимининг қўш қаватли замонавий биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур бўлим жамоаси шу кунга қадар таъмирталаб аҳволдаги, шароитлари ҳаминқадар бўлган бинода фаолият юритар эди. Табиийки, чақирилувчи ёшлар ва бўлимга мурожаат билан келадиган фуқаролар учун ҳам шарт-шароитлар етарли эмасди.

Уч миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган янги бинода эса имкониятлар тамоман ўзгача: навбатчилик хонаси, бошқарув пункти, архив, жисмоний ва юридик шахслар қабулхонаси ва бошқа хоналар замонавий ахборот технологиялари, янги мебеллар билан жиҳозланган. Бўлимнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга отланган ёшларни ҳарбий соҳага тайёрлаш, саралаш, улардаги ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш каби вазифаларни адо этиши учун зарур барча қулайликлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида мазкур бинони фойдаланишга топшириш маросими тантанага айланди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер