Қўқонда таэквондо WT бўйича мамлакат чемпионати бошланди
Фото: Халқ сўзи
Бугун Қўқон шаҳрида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин таэквондо усталари ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Регламентга кўра, бугун пумсе бўйича беллашувлар ўтказилади. 16-18 декабрь кунлари эса кюрёги йўналишидаги жангларга гувоҳ бўламиз. Мухлислар мазкур чемпионат давомида Жасур Жайсунов, Шаҳбоз Тусматов, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Динорахон Мамадибрагимова каби номдор спортчиларнинг чиқишига гувоҳ бўлишади. Терма жамоанинг бошқа етакчилари эса йил бошида ўтадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришаётгани сабабли мусобақани ўтказиб юборишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг