Қўқонда ўзини 3-қаватдан ташлаб юборган талаба қиз вафот этди

16:54 26 Январь 2025 Жамият
244 0

Фото: Иллустратив

2024 йилнинг 12 декабрь куни Қўқон давлат педагогика институти талабаси талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлаши оқибатида шифохонага ётқизилган эди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар қилишича, талаба қиз кўрсатилган зарур тиббий ёрдамларга қарамасдан, олган оғир тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Маълум қилинишича, Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

«Ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилди, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилди. Талабалар билан кенг қамровли суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?