Қўқонда мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага қамалди (+видео)

14:39 02 Январь 2026 Жамият
425 0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўлбола усулида ясалган пиротехника воситалари билан мушакбозлик уюштирган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди

Маълум қилинишича, 31 декабрь куни соат 23:55 атрофида Қўқон шаҳридаги А. Чархий кўчасида ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, мушакбозлик уюштиришга уринган. Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 10-15 нафар шахс томонидан Ўзбекистон туманига қарашли Оҳунқайнар қишлоғида қўлбола усулда тайёрланган пиротехника буюмлари отилган.

Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузарларнинг шахси аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 185¹-моддаси (пиротехника воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

Қоидабузарлардан бирининг сўзларига кўра, улар ракета кўринишидаги қўлбола макет ясаб, унинг ташқи қисмига рангли скотч ёпиштирган. Ушбу қурилманинг ичига кичик ҳажмдаги пиротехника жойлаштирилган ва ишга туширилган.

Суд қарори билан ҳар бир шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер