Қўқон ва Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона қурилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлигида Туркиянинг «Eser Hotels» премиум меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Эртан Халдун бошчилигидаги турк тадбиркорлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят делегацияси Туркияга амалий ташрифи давомида бир қатор истиқболли келишувларга эришилгани таъкидланди. Бугунги мулоқот бу борадаги келишувларнинг амалий самараси экани қайд этилиб, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида «Eser Hotels» бренди остида беш юлдузли меҳмонхона бунёд этиш лойиҳаси ижроси кўриб чиқилди.
— Икки кунлик ўрганиш мобайнида Фарғона вилоятининг иқтисодий ва туризм салоҳияти бизда катта таассурот қолдирди, — дейди Эртан Халдун. — Дастлабки босқичда Қўқон шаҳрида қурилиши режалаштирилган меҳмонхона концепцияси тайёр бўлади. Лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш учун инвестиция киритишга тайёрмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг