Қўқон университети туризм маршрутлари рўйхатига киритилади
Фото: Халқ сўзи
Шу йилнинг 29 июль куни давлатимиз раҳбарининг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда Қўқон шаҳри «Туркий дунёнинг туризм пойтахти» деб эълон қилингани муносабати билан ҳудуд маданий ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида «Табаррук зиёрат» туризм концепцияси тасдиқланди.
— Қарорда Қўқон университетини туризм маршрутларига киритиш таклифи маъқуллангани қайд этилгани бизни беҳад қувонтирди, — дейди Қўқон университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шерзод Мустафоқулов. — Шу тариқа мазкур ҳуқуқий ҳужжатда Қўқон университети ҳузурида Туризм факультети ва Меҳмонхона амалиёти маркази, Академик ҳостел, Академик туризм маркази, очиқ кутубхона ва нашриёт ташкил этиш ҳамда уни туризм масалалари бўйича замонавий ўқув адабиётлари, кутубхона фонди билан таъминлаш белгилаб қўйилди.
Ишонамизки, яқин вақт ичида таълим муассасасимиз латиф шаҳарга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бирига айланади. Бунинг учун барча салоҳият ва имкониятларимиздан унумли фойдаланамиз.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг