Қўқон шаҳрида давлат манфаатларига 12 млрд. сўмликдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолиятига чек қўйилди

15:10 30 Октябр 2023 Жамият
93 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида жойлашган, ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган паррандачилик корхонаси биносида фуқаро М.Н. га қарашли 31 дона майнинг қурилмаси электр ҳисоблагичсиз, тўғридан-тўғри электр тармоғига уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 12 млрд 369 млн 49 минг сўм (2 млн 794 минг кВт⋅соат) зарар етказилганлиги қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?