«Қўқон — Хонобод» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Саминжон Ҳусанов/«Халқ сўзи». Наврўз байрами арафасида Фарғона водийси аҳолиси учун яна бир имконият яратилди — «Қўқон — Хонобод» йўналишида поезд қатновининг йўлга қўйилди.
Ушбу поезд қатнови Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида истиқомат қилувчи аҳоли учун қулай шароитни вужудга келтиради. Сабаби, Қўқон шаҳри водийнинг йирик савдо, Хонобод шаҳри эса сайёҳлик маркази сифатида ҳамюртларимизни ўзига жалб этган. Поездлар ушбу йўналишда 2 соат 15 дақиқа ҳаракатланади. Қатновлар ҳар куни амалга оширилади. Поезд бугун ўзининг илк ҳаракатини бошлади. Унинг биринчи йўловчилари нуронийлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар ва фаоллардан бўлди.
Олдинроқ, «Қўқон» аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг