“Қўқон” ЭИЗда харидоргир қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 3,2 трлн. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, 31,4 млн. долларлик кенг ассортиментдаги маҳсулотлар экспорт қилинишига эришилди.
Хитойнинг “DOU SHANFENG-БНБМ“ корхонаси 2019 йилдан буён “Қўқон“ эркин иқтисодий зонасида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу йирик саноат корхонасида йилига 10 минг квадрат метр гипсокартон, енгил пўлатдан 3 минг тонна профил, 40 миллион квадрат метр безакли гипсокартон ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг хитойлик масъуллари қайд этишича, уч турдаги гипсокартон ишлаб чиқарувчи ушбу лойиҳа доирасида 30 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган. Бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати 150 минг квадрат метрни ташкил этади. Эркин иқтисодий зонада хорижлик инвесторлар учун мавжуд имтиёзлардан фойдаланиб, маҳаллий аҳоли вакиллари учун 150 га яқин доимий иш ўрни яратилган.
Ўтган давр мобайнида 4,5 млн. долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинган.
Корхона энергетиги Шоҳрух Одилов 2022 йили Фарғона политехника институтини тамомлаб, бир муддат хорижда меҳнат мигранти бўлиб ишлади. Доимий иш ўрнига эга бўлмагач, ўтган йили юртга қайтди ва корхонада фаолият бошлади. Корхона лаборанти Шоҳруххон Йўлдошхўжаев ҳам Фарғона политехника институтини тамомлагач, бир муддат ишсиз юрди. Ҳозирда ўзи истиқомат қилувчи маҳалладаги мазкур корхонада ишламоқда.
— Маҳсулотларимиз сувга ва оловга чидамли бўлгани боис ички бозорда ҳам, хорижда ҳам жуда харидоргир бўлиб улгурган, — дейди Ш.Йўлдошхўжаев. — Компания “Яшил технология ва сифатли ҳаёт“ шиори остида доимий равишда аҳоли яшаш манзилларини кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашади. Ёритиш чироқлари тўлиқ қуёш панелларига уланган. Ишлаб чиқариш ускуналари двигателларига энергия тежамкор батареялар ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг