Қўқон давлат педагогика институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

17:02 06 Сентябр 2022 Дунё
914 0

Фото: "Халқ сўзи"

Қўқон давлат педагогика институтида фойдаланишга топширилган янги ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур бинонинг очилишига бағишланган тантаналарда иштирок этган институтнинг ўқув ишлари бўйича проректор Наргиза Бабаева, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Нурбек Жўраевлар бу каби имкониятлар яратилаётгани, шарт-шароитларнинг яхшиланиши талабаларга қулайлик яратишини таъкидладилар.

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигида мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши эса, байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, қайта таъмирланган ва жиҳозланган мазкур ўқув биноси бир вақтнинг ўзида 2300 нафардан ортиқ талабани ўз бағрига олади. Ўқув аудиториялари замонавий қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар, компьютер, проектор, телевизор каби технологиялар билан таъминланган. Янги бинода маърузалар заллари, маънавий-маърифий хоналар мавжуд бўлиб, талаба ва педагогларнинг дарс жараёнларини олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Эндиликда талабалар янги ўқув бинода ўз йўналишлари бўйича пухта билим ва кўникмага эга бўлишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?