«Қўқон» аэропорти илк йўловчи самолётни қабул қилди
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи». «Silk Avia» авиакомпаниясининг йўловчи ташишга мўлжалланган самолёти Тошкент шаҳридан «Қўқон» аэропортига илк парвозни амалга оширди.
Йўловчилар ва экипаж аъзоларини Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигидаги фаоллар ҳамда «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти мутасаддилари кутиб олди. Ўз навбатида, «Қўқон» аэропортидан бугун дастлабки йўловчилар Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
— Йигирма йиллик танаффусдан сўнг «Қўқон» аэропорти ишга туширилгани нафақат шаҳар аҳли, балки атроф туманларда яшовчи ҳамюртларимиз учун ҳам жуда қувонарли воқеа бўлди, — дейди илк рейсда учиш бахтига мушарраф бўлган Арофатхон Убайдуллаева. — Бу, айниқса, Латиф шаҳарда туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш, пойтахтда таҳсил олаётган талабалар учун айни муддаодир.
«Қўқонйўлтаъмир» МЧЖ бош муҳандиси Раҳимжон Қўзибоевнинг қайд этишича, айни пайтда аэропорт инфратузилмасини янада яхшилаш ишлари жадал давом этмоқда. Шу мақсадда аэропортга олиб келувчи 800 метр узунликдаги йўл барпо этилиб, йўл четига бетон бордюр ва ариқлар, 25 та ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. Йўл атрофидаги гулзорларни суғориш учун янги барпо этилган сув ҳавзасидан ирригация тармоғи тортиб келинаётир. Тез орада автомобиллар тўхташ жойи қурилиши ҳам ниҳоясига етказилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида аэропортга автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг