Қўнғиротда 2,2 минг литр дизель талон-торож қилинишининг олди олинди

Фото: Прокуратура департаменти
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 2 222 литр дизель ёнилғиси талон-торож қилинишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
«Т.Н.Б.» МЧЖнинг Қўнғирот филиали цех мудири З.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 2 222 литр дизель ёнилғисини ҳеч қандай ҳужжатсиз филиалга тегишли ёқилғи ташувчи автомашинасида «К.Ш.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтказиш мақсадида олиб келган.
Бироқ шу вақтда улар ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланган, 2 222 литр дизель ёнилғиси эса ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг