Қоидабузарга тегишли чора кўрилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” автомашинаси шаҳардаги “Гулбозор” савдо мажмуаси ҳудудида тунги навбатчиликни олиб бораётган вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ходимлари диққатини тортади.
Автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргач, транспорт воситаси кузатувга олиниб, “Ёшлик” меҳмонхонаси ҳудудида тўхтатилади.
— Автомашина ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилиб, ундан ҳужжатлари тақдим этилиши сўралганида, автомашина қидирувда эканлиги, ҳайдовчининг автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси йўқлиги аниқланди, — дейди Навоий вилояти ИИБ Ахборот маркази раҳбари Фаёзжон Қосимов. — Мазкур ҳолат бўйича ЙПХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135 ҳамда 194-моддалари асосида баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Шу билан ушбу қоидабузарлик ўз ниҳоясига етиши ҳам мумкин эди. Бироқ мазкур автомашинани ишончнома асосида бошқариш ҳуқуқига эга бошқа бир фуқаро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларига автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш ҳамда жарима тўламаслик эвазига 800 минг сўм пора таклиф этади. ИИБ ходимларининг пора олиш ҳам, пора бериш ҳам жиноят эканлигини бир неча бор тушунтиришлари наф бермагач, ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига мурожаат қилинади.
Фуқаро 750 минг сўм пулни пора сифатида бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг