Қизларимиз “CAFA U-17 Womenʼs Championship 2021" халқаро турнирида эронлик дугоналарини мағлуб этди
Айни кунларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида футбол бўйича қизлар терма жамоалари ўртасида “CAFA U-17 Womenʼs Championship 2021» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда мезбонлар Тожикистон қизлар терма жамоасидан ташқари Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистондан ҳам футболчи қизлар иштирок этишмоқда.
Бугун қизларимиз халқаро турнир доирасида навбатдаги учрашувини ўтказишди. 2-турда Илҳом Ханжариев шогирдлари мусобақа фаворитларидан ҳисобланган эронлик тенгқурлари билан куч синашишди.
Учрашувда U-17 қизлар терма жамоамиз 2-0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўйинда терма жамоамиз вакиласи Лейла Рустуллаева томонидан киритилган икки гол якунда қизларимизга ғалаба тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Ханжаралиев шогирдлари илк турда тожикистонлик дугоналари билан 1-1 ҳисобида муросага келишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг