Қизириқ туманига ИИБ бошлиғи ҳоким этиб тайинланди

10:28 28 Январь 2025 Жамият
149 0

Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 2024 йилнинг апрелидан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганини билдирди.

Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Фаолияти давомида ИИОда турли вазифаларда, хусусан, вилоят ИИБда бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Вилоят раҳбари янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятига муваффақиятлар тилади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?