“Қизилтепача шоу” — фермерларнинг ўзи сотиб олган техникалар маҳаллий раҳбарлар томонидан тантанали топширилди

17:36 03 Апрель 2024 Жамият
465 0

Фото: "Халқ сўзи"

Темур Эшбоев/“Халқ сўзи”. Навоий вилояти Қизилтепа тумани фермерларига 100 дона қишлоқ хўжалиги техникаларининг топширилганлиги маҳаллий журналистларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Гап шундаки, комбайн, ҳайдов тракторлари, чопиқ мосламаларига эга ушбу техникаларни фермерлар лизинг асосида харид қилишиб, уларнинг маҳаллий раҳбарлар томонидан тантанали равишда топширилиши ОАВ вакилларини бирозгина ажаблантирди.

Кимдир ушбу тадбирни эскирган анъана деса, яна бошқа бировлар арзимаган эҳтиёт қисмни излаб пойтахтга бориб келгани, қишлоқ хўжалиги техникаси йўқлиги сабаб ҳосил бой берилган даврларни ёдга олди.

Қишлоқ хўжалиги техникаларига келсак, уларнинг калитини олиши билан фермерлар ўз далаларига йўл солишди. Сабаби, туманда чигит экиш мавсумига старт берилиб, туман деҳқонлари жорий йилда жами 21 минг гектар ерда ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни режалаштиришган.

Айтмоқчи, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш шартномавий режасининг уддаланиши ҳар доим бевосита қизилтепалик деҳқонларнинг зироатчиликдаги муваффақиятларига боғлиқ. Боиси йиғиб олинган ҳосилнинг ҳар тўртинчи килограмми айнан қизилтепалик миришкорлар томонидан тарозига қўйилади. Хуллас, бировнинг қошу қовоғига қарагандан кўра, ўзингники бўлгани маъқул. Кимнинг топширгани эса унчалик аҳамиятли эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер