Қизил китобга киритилган 700 дан ортиқ ҳайвон шохларини олиб кетаётган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилояти «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик натижасида автоуловнинг юк хонасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 600 дона ҳайвон шохлари борлиги аниқланди.
Бошқа бир ҳолатда, ушбу чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўзига тегишли бўлган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, 2 дона қопда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 117 дона шохлар борлиги фош этилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти экспертиза хулосасига кўра аниқланган шохлар буғу турига мансублиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айрим ҳайвонларнинг шох ва суяклари дунё бозорида харидоргир хомашё ҳисобланади. Шу сабаб, бунинг ортидан мўмай даромад орттиришни кўзлаган баъзи шахслар жонзотларга зарар етказиш билан бирга, божхона тартиб қоидаларини бузишга уринади.
Таъкидлаш жоиз, буғулар Евроосиёнинг мамлакатларида учрайди ва улар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби рўйхатига киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг