Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг МИБдан қарздор экани рад этилди
Фото: МИБ / Андижон
Бугун, 4 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «Мажбурий ижро бюроси электрон базасида 90 миллион сўм қарзи бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг ёрдам пулидан қиймати салкам 700 миллион сўмлик «KIA Carnival» машинасини сотиб олди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқатилди. МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов «Халқ сўзи»га маълум қилишича, хабарда ундирувчи вазирлик, қарздор сифатида нотўғри талқин қилинган.
Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг жорий йилнинг 29 июлидаги ижро варақасига асосан, фуқаро Ш.Ю. томонидан жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Андижон вилояти ҳудудий филиалининг «Agrobank» Андижон вилоят бошқармаси ҳудудий филиалидаги депозит ҳисоб рақамига топширилган 85 308 217 сўм пуллар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланган.
«Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарздор эмас, ундирувчи сифатида ижро ҳужжатида номи кўрсатиб ўтилган», дейди Фаррух Тошпўлатов.
МИБ матбуот котиби шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва ҳар томонлама ўрганилмаган хабарларни тарқатмасликни, бундай ҳолатлар тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг