Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари сифатини баҳолашда «Янги шаффоф тизим» жорий этилди

10:45 10 Июль 2025 Иқтисодиёт
179 0

Иллюстратив фото

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари сифатини баҳолашда «Янги шаффоф тизим» жорий этилди. Бу ҳақда «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, эндиликда Ўзбекистонда уруғликлар сифатини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Бу тизим орқали ҳар бир уруғлик қадоқлари рақамли QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади.

QR кодли ёрлиқлар — уруғликлар ҳақидаги барча маълумотларни, жумладан – нав тавсифномаси, навдорлик ва экинбоплик сифатлари, ишлаб чиқарувчи ва уруғлик ҳақидаги зарурий маълумотларни бир зумда кўриш имкониятини беради.

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» янги тизим бўйича Ўзбекистонда ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланади.

Мазкур тизим икки босқичли баҳолашни назарда тутади:

  • биринчи босқичда — уруғликларнинг навдорлик сифатларини баҳолаш;
  • иккинчи босқичда — уруғликларнинг экинбоплик сифатларини баҳолаш.

Бунда, уруғлик харид қилинганда фойдаланувчилар рақамли

QR-кодли ёрлиқланган ва сифати кафолатланган уруғлик билан таъминланади.

Эндиликда, барча деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи субъектларнинг реестри, уруғликларнинг сифатларини баҳолаш натижалари рейтинги билан agroxizmat.uz расмий веб-сайт орқали танишиб бориш имконияти яратилади.

Халқаро тажрибага асосланиб, янги тизим доирасида ISTA ва OECD қоидалари бўйича меъёрий ҳужжатлар мослаштирилади.

Натижада, янги тизим жорий этилиши билан экспортбоп, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?