Қишки таътилда қўшимча поезд қатновлари ва вагонлар қўшилмоқда
Қўшимча қатновлар 15 декабрдан 12 январгача иккита йўналишда ташкил этилади ва яна тўртда йўналишда қўшимча вагонлар қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
17 декабрдан бошлаб Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 18 та, 15 декабрдан эса Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» тезюрар электропоездига қўшимча 30та қатнов амалга оширилади.
Бундан ташқари, қуйидаги йўналишлар бўйича қўшимча вагонлар қўйилади:
Тошкент-Қўнғирот-Тошкент;
Тошкент-Термиз-Тошкент;
Тошкент-Урганч-Тошкент;
Тошкент-Сариосиё-Тошкент.
Мазкур йўналишлар учун 20 декабрдан бошлаб ҳар куни 4 та қўшимча плацкарт вагонлари қўшилади.
Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишдаги қатновларга чегирма эълон қилинган. Арзонлаштирилган нархлар 23 декабрдан 10 январгача амал қилади. Бироқ, чегирмалар СВ/ВИП класс вагонларига ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездига тақдим этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг