Қиш чилласида Сурхонда бодом гуллади
Сариосиё туманидаги «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудида аччиқ бодом дарахти гуллади.
Қиш фаслининг бу вақтида, қолаверса, қишнинг қаҳратон совуғи ҳукм сураётган бир пайтда бодомнинг уйғониши камдан кам кузатиладиган табиат ҳодисаси саналади. Агар дарахт тўлиқ уйғонса, ҳали олдинда турган совуқлар таъсири уни нобуд қилиши муқаррар.
Хўш, бундай шароитда нима қилиш керак? Тажрибали боғбонларнинг таъкидлашича, бодомнинг эрта уйғониши ва гулини совуқ урмаслиги учун оҳакка соз тупроқ қўшиб, танасини оқлаш лозим. Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтириб, натижада дарахт кечроқ уйғонишини таъминлайди.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг