Қирғизистоннинг етакчи ахборот агентлиги Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзди
Қирғизистоннинг етакчи “АКИpress” ахборот агентлиги электрон порталида Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда Самарқандда хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича катта ишлар олиб борилаётгани ва бу борада аллақачон ажойиб натижаларга эришилгани қайд этилган.
Шунингдек, сайёҳлар Самарқанддаги энг сўнгги инфратузилма объектлари оиласининг ёрқин намуналари билан мамлакатга келибоқ танишишлари мумкинлиги таъкидланган. Уларни Мирзо Улуғбекнинг “Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали” асари рамзи бўлган очиқ китоб кўринишида яратилган замонавий халқаро аэропорт қарши олади.
“Самарқанд ҳақиқий тарихий галерея, сайёҳлар унинг бошни айлантирувчи экспонатларини ўрганишни жуда яхши кўрадилар, — қайд этади портал. — Сайёҳлар энг юксак мақтовга лойиқ тарихий гўзалликни излаш учун Регистон майдонига ташриф буюришади. Ушбу машҳур майдонда Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасалари жойлашган. Ушбу уч буюк ва бетакрор обидалар ЮНEСКО рўйхатига киритилган ягона меъморий ансамблни ташкил этади”.
Нашрда, шунингдек, Темурийлар даврида қурилган Гўри Амир ва темурийларнинг опа-сингиллари, хотинлари, болалари, таниқли ил-фан алломалари қабрлари жойлашган Шоҳи Зинда мақбаралари ҳар доим сайёҳлар билан гавжум бўлиши маълум қилинган.
“Амир Темурнинг суюкли рафиқаси номи билан аталган Бибихоним масжиди ҳам чинакам гўзаллик асаридир. Унинг гумбази осмоннинг гўзаллигига, портал аркаси эса Сомон йўлига қиёсланади, — дея қайд этади қирғиз нашри. — Масжид ёнида Сиёб бозори жойлашган. Сиёб аллақачон 600 ёшда ва у Самарқанднинг энг мазали ва хушбўй масканларидан бири бўлиб қолмоқда. Бозорда ҳолва ва афсонавий Самарқанд нони сотилади».Мақола сўнгида «2023 йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳарда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ўтказилади. Мазкур йирик тадбир Самарқанд шаҳри, жумладан, туризм соҳаси учун муҳим воқеа бўлади”, - деб ёзган “АКИpress”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг