Қирғизистон ёз давомида Ўзбекистонга 500 млн кВт/соат электр энергиясини экспорт қилади
Қирғизистон Ўзбекистонга ёзги электр энергиясини экспорт қилишни давом эттиради. Бу ҳақида ушбу мамлакат “Электрические станции” ОАЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикасининг сув-энергетика ресурсларидан ушбу давлат метеорология маркази маълумотларини инобатга олган ҳолда оқилона фойдаланиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан яхши қўшничилик муносабатлари доирасида электр энергиясини ёзги мавсумда етказиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришилган.
“Электрические станции” ОАЖ (Қирғизистон) ва “Ўзбекэнерго” АЖ (Ўзбекистон) ўртасидаги шартномага мувофиқ, бугун электр энергияси экспорти бошланиб, 2018 йил август ойига қадар давом этади.
Белгиланган муддатда 500 миллион киловатт-соат электр энергияси узатилади. Бунда ҳар бир киловатт-соат учун нарх, Марказий Осиё бозорида қабул қилинганидек, 2 центдан белгиланди.
Қайд этилишича, Токтогул сув омборидаги сув ҳажми 2018 йилда электр энергиясини экспорт қилиш имконини беради.
Суткалик етказиб бериш ҳажми томонларнинг техник имкониятлари ва юқоридаги сув омборидаги сув ҳажмига қараб ўзгартирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг