Қирғизистон президентининг жиянига дабдабали «Marry me» ташкил этган йигит қўлга олинди

Фото: АКИпресс
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлажак куёви жияни Лаззат Нургожеванинг қўлини сўраш учун дабдабали «Маrry mе» ташкил этгани сабаб халқидан узр сўрашга мажбур бўлган эди.
Маҳаллий нашрлардан бири, “24.kg”нинг хабар беришича, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Садир Жапаровнинг куёви Афтандил Сабирбековни гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилиб қўлга олган.
Манбага кўра, яқинда Қирғизистон ФВВдан вертолёт ижарага олиб, президент жияни Лаззат Нургожевага турмуш қуришни таклиф қилган ва айни пайтда унинг эри ҳисобланган ҳибсдаги Афтандил Сабирбеков билан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Жапаровнинг матбуот котиби Аскат Алагозов ҳолатга изоҳ бериб, президент оиласига яқинлашувдан мақсад ўзининг ноқонуний ишлари учун муҳофаза яратиш бўлгани айтилган.
«Президент Садир Жапаров жиянининг қаллиғи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганини тасдиқлаймиз. Бу йигитнинг асосий мақсади ўзининг ноқонуний фаолиятини ҳимоя қилиш учун ҳокимиятдаги одамларга яқинлашиш бўлган, дейишга тўлиқ асослар бор», дейилади президент идораси хабарида.
Алагозовнинг қўшимча қилишича, Садир Жапаров ким бўлишидан қатъи назар, ноқонуний хатти-ҳаракатларини яширмайди ва бундай ҳаракатларга шерикчилик қилмайди.
«Собиқ куёв ва унинг шерикларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тафсилотлари тергов жараёнида ойдинлашади», деган Аскат Алагозов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг