Қирғизистон президенти жиянининг дабдабали «Marry me»си учун узр сўради

12:32 26 Июнь 2024 Дунё
424 0

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлажак куёви жияни Лаззат Нургожеванинг қўлини сўраш учун дабдабали «Маrry mе» ташкиллаштиргани сабаб халқидан узр сўради. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда президентнинг жиянига бўлажак турмуш ўртоғи мамлакат ФВВга тегишли вертолётда турмушга чиқишни таклиф қилингани акс этган видеолар тарқалди ва кенг жамоатчилик танқидига сабаб бўлди.

Фото: АКИ

«Раҳбарларнинг яқинлари бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Мен бир неча маротаба бебилиска сарф харажатларни қоралаганман. Ҳеч бўлмаганда бўлажак куёв бу ташаббусимни қўллаши ва жамоатчилик танқидига дучор бўлишини ўйлаши керак эди.

Мен бошқаларни танқид қилардим, энди ўзим ҳам бунга бўйсунаман. Жияним учун халқдан узр сўрайман, у ҳали ёш, жамиятдан ҳам танқидларни кўради. Умид қиламанки, у тўғри хулоса чиқаради», деди Садир Жапаров.

Қирғизистон раҳбари «Маrry mе» учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли вертолётдан фойдаланилганига ҳам муносабат билдирди. Унга кўра, вазирлик тасарруфида ҳозирда 3 та янги вертолёт бор бўлиб, улардан давлат эҳтиёжлари учун тижорат асосида фойдаланишга рухсат берилган.

«Вертолётлар ишлатилмаса, амал қилиш муддати тугаганидан кейин улар парвозга яроқсиз бўлади. Шундай экан, оддий фуқароми, тадбиркорми, сайёҳ ёки инвесторми, вертолёт ижарага олмоқчи бўлса, хурсанд бўламиз.

Лизингдан олинган ҳар бир тийин давлатга тушади ва бошқа вертолётлар сотиб олиш учун ажратилади. Шу тарзда самолётлар парки янгиланади. Агар бундай қилмасак, кейинроқ, 2020 йилдаги каби мамлакатда бирорта ҳам вертолёт қолмайди. Ҳозир, бахтимизга, 20 га яқин вертолётимиз бор», деган Жапаров.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер