Қимматбаҳо металларни тадбиркорлар томонидан қазиб олиш тартиби белгиланди
Фото: Архив сурат
Ҳукумат қарори (133-сон, 25.03.2022 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.
Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.
Ер қаъри участкалари «Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.
Рухсатномалар «Е-auksion«даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.
Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг