Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёда энг кучли деб эътироф этилди
Мисрнинг Шарм Эл-Шейх шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) навбатдаги Конгресси ўтказилди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тадбир давомида ортда қолган давр мобайнида қилинган ишлар сарҳисоби ўтказилиб, янги йил учун режалар кўриб чиқилди.
Конгрессда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди. Якунда FIE рейтингида биринчи ўринни эгаллаган энг яхши спортчи ва жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Аҳамиятлиси, саблячи йигитларимиздан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур тоифада дунёнинг энг яхши жамоаси деб эътироф этилди.
Саблячиларимиз йил давомида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги босқичларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг