Қатар тараққиёт жамғармаси Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилишда кўмаклашмоқда
Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори ўринбосари Султон Ал-Асийрий билан учрашув ўтказди.
Элчи «QFFD» билан ҳамкорликда Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилаётгани учун Қатар томонига миннатдорлик билдирди.
Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўналишларида қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда хорижий ҳамкор сифатида Қатар тараққиёт жамғармасини жалб қилишга келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг