Қашқадарёлик ҳожилар сафаридан қайтишди

18:52 18 Июль 2023 Жамият
451 0

Фото: Халқ сўзи

Саудия Арабистонига муқаддас Ҳаж зиёратига борган қашқадарёлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Қарши шаҳрига етиб келди.

Қарши халқаро аэропортида зиёратчиларни вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари кутиб олишди.

— Муқаддас Ҳаж ибодатини адо этиш бир неча йиллик орзуйим эди, — дейди нишонлик Тўла бобо Ботиров. – Мана бугун Ҳаж зиёратини адо этиб қайтдик. У ерда биз Ўзбекистонлик зиёратчилар учун яратилган юксак даражадаги шарт-шароитларни кўриб, ҳар дақиқа давлатимизнинг ғамхўрлиги ва эътиборини ҳис этиб турдик. Юртимизнинг тинчлиги, фаровонлиги боқий бўлишини тилаб дуолар қилдик.

Қашқадарёлик ҳожиларнинг қолган қисми бугун тунда яна иккита авиарейсда етиб келишади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий мавсум Қашқадарё вилоятидан 792 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини адо этиб қайтишмоқда.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?