Қашқадарёдан Россияга 19 тонна ошқовоқ жўнатилди

Айни кунда Қашқадарё воҳасида маҳсулотлар экспорти авжида. Шу кунгача тарвуз, қовун, помидор, лавлаги, шафтоли каби йигирма турдан зиёд маҳсулотлар экспортга чиқарилаётган бўлса, куни кеча ошқовоқ экспорти ҳам бошлаб юборилди.
Қарши туманидаги томорқа эгалари томонидан етиштирилган дастлабки партиядаги 19 тонна ошқовоқлар «Насаф» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларининг саъй-ҳаракати билан қисқа муддатда Россия Федерациясига экспортга жўнатилди.
— 5 гектар ерга четдан келтирилган ошқовоқ уруғини эккан эдик, дейди томорқа эгаларидан бири М.Икромов. — 300 тонна ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз. Пишиб тайёр бўлган маҳсулотлар пешма-пеш халқимиз дастурхонига ва экспортга жўнатилмоқда. Келгусидаги мақсадимиз - экин майдони ва маҳсулот турини кўпайтириш.
Вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.
Бу имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш пандемия даврида давлатимиз иқтисодиётини барқарорлигини, аҳолини иш билан бандлиги ва зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг