Қашқадарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрик вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда 5-сонли тергов ҳибсхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тиббий кўрикка вилоятнинг энг малакали хирург, травматолог, окулист, невропатолог, кардиолог, эндикринолог ва гастроэнтеролог ва лаборант-мутахассислар, махсус тиббий анжомлар ва дори воситалари билан таъминланган мобиль автобус жалб этилди.
5-сонли тергов ҳибсхонада сақланаётган 70 дан ортиқ маҳкум ва маҳбуслар малакали шифокорлар тиббий кўригидан ўтказилди ва керакли дори воситалари тарқатилди.Бундан ташқари Омбудсманнинг Қашқадарё вилояти минтақавий вакили томонидан тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар билан якка тартибда сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳбуслар тергов жараёнларидан норозиликлари ва суд жараёнларида Омбудсман минтақавий вакилининг иштирок этиш бўйича мурожаат қилишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг