Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Kun.uz»нинг ёзишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 июнь куни Косон тумани Ушоқтепа маҳалласидаги Л.Ҳ.га тегишли хусусий боғчада содир бўлган. Ўша куни хусусий боғча раҳбари одатдагидек, ўзининг «Spark» русумли машинасида 2,5 ёшли З.И.ни боғчага олиб кетган. Орадан кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
Қизалоқнинг оила аъзолари поликлиникага борганида шифокорлар бола ҳаёт аломатларисиз олиб келинганини айтиб, у экспертизага олиб кетилганини айтган.
Ушоқтепа маҳалласи раисининг сўзларига кўра, қизалоқнинг вафотидан сўнг хусусий боғча фаолияти тўхтатилган.
Ҳаёт Шамсутдинов қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинлангани, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини маълум қилди.
«Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз», деб ёзади БП матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг