Қашқадарёда тўқимачилик корхонаси омборида кучли ёнғин содир бўлди
30 ноябрь куни Қарши шаҳридаги «Дўстлик» маҳалласида жойлашган «Бунёдкор» тўқимачилик корхонаси омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:41 атрофида фавқулодда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига 9 та ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи етиб келган, соат 12:40да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда тегишли идоралар вакиллари ёнғин сабаблари ва етказилган зарарни ўрганмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг