Қашқадарёда томорқасига марихуана эккан фуқаро аниқланди
Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп «каннабис» ўсимлиги экилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Ўтказилган текширув натижасида томорқасида ноқонуний равишда парвариш қилинган, гиёҳвандлик хусусиятига эга бўлган 22 туп «каннабис» турига мансуб ўсимликлар аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг