Қашқадарёда тоғанинг бир буйраги жиянига, сингилники эса акасига кўчириб ўтказилди
Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги транплантация амалиётлари ўтказилди.
Косонлик Муҳриддин Ғаниев 28 ёшда. У бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келади. Беморга 44 ёшли тоғаси Баҳодир Панжиевнинг буйраги кўчириб ўтказилди.
Айни пайтда тоға-жиян ўзларини яхши ҳис этмоқда.
27 ёшли Бахтиёр Эгамов 2018 йилдан буён буйрак хасталиги боис гемодиализ муолажаларини олиб келар эди. Чуқур таҳлил ва текширувлардан сўнг унга 25 ёшли синглиси Нигоранинг буйраги мос келиши аниқланди. Нигора узоқ ўйланиб ўтирмади – жигарига донор бўлишга розилик билдирди.
Мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг