Қашқадарёда «Telegram» орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тадбирлар давомида фуқаролар С.Н. ва А.Э. «Telegram» тармоғида канал-бот ташкил этиб, ушбу канал орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келганликлари фош қилинган.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, уларнинг яшаш хонадонидан 7,9 грамм «марихуана» ҳамда 22,79 грамм «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг