Қашқадарёда қўлга олинган жиҳодчилар орасида имом ноиби бўлгани рад этилди

11:07 02 Ноябрь 2021 Жамият
1616 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, мутасадди идоралар билан мулоқотлар олиб борилган.

“Ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бугунги мураккаб даврда ҳушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Аввалроқ ДХХ Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг ноқонуний гуруҳи фаолиятига чек қўйган эди. Қўлга олинган 12 киши орасида, жумладан, масжид имом ноиби борлиги айтилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?