Қашқадарёда қўлбола ароқ ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқланди

Иллюстратив фото
Қашқадарёда фуқаро ўз хонадонида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро И.Х.нинг Шаҳрисабз тумани, «Истиқбол» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 411 дона акциз марка ва ёрлиқлар, 660 литр спирт, 397 дона елим қопқоқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг